|
| КОРХОНАЛАР |
 |
Йирик кимё маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, маҳсулотни истеъмолчиларга дистрибюция қилиш бўйича ташкилотларнинг умумреспублика тармоғи, транспорт-экспедиторлик компания ва Республика товар-хом ашё биржаси ҳузуридаги савдо майдончани ўз ичига қамраб олган «Ўзкимёсаноат» ДАК бир вақтнинг ичида бира тўла бир нечта вазифаларни — маҳсулотни ишлаб чиқаришдан бошлаб, то уни ички ва ташқи бозорлардаги истеъмолчиларга етказиб бериш масалаларини ечади.
Компания таркибининг асосий элементи сифатида Ўзбекистон етакчи кимё ишлаб чиқариш корхоналари ҳисобланади. Компанияга қарашли 12 саноат корхоналари Ўзбекистон иқтисодиётининг базавий ишлаб чиқариш тармоғига кирадилар. Улар ишлаб чиқарадиган маҳсулотнинг асосий қисмини маъданий ўғитлар ташкил қилади ва Ўзбекистон аграр тармоғининг фосфорли ва азотли ўғитларга бўлган ички эҳтиёжини тўлиқ қондиради. Бундан ташқари ҳар йили маъданий ўғитлар ва бошқа турдаги кимё маҳсулотларнинг йирик ҳажми экспорт қилинади. |
|
|