| ИЛМИЙ ИНСТИТУТЛАР |
 |
«Ўзкимёсаноат» ДАК таркибидаги илмий-лойиҳалаш институтлари турли кимё ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларни созлаш ва бошқа кенг қамровли хизматларни энг юқори савияда кўрсата оладиган ташкилотлардир. Бу хизматлар ўз ичига кимё қурилмаларини лойиҳалаш, амалдаги қувватларни замонавийлаштириш ва қайта таъмирлаш бўйича тадбирларни тайёрлаш, кимё технологилар соҳасида маслаҳатлашувлик хизматларини кўрсатиш каби ишларни қамраб олади.
Компаниянинг илмий институтлар сирасига «Ўзкимёсаноатлойиҳа» ОАЖ ва Тошкент кимё технологиялар бўйича илмий-тадқиқот институти кирадилар. |